Жамият

Муҳаммад Исмоил барчадан Абдулла Ориповга шифо тилаб дуо қилишини сўради

© Сайт Национальной библиотеки им. Алишера НавоиАбдулла Орипов билан учрашув
Абдулла Орипов билан учрашув - Sputnik Ўзбекистон
"Биргина сўз билан бўлса ҳам улуғ устозимизни дуо қилишингизни ўтиниб, ёлвориб сўрайман", - деб ёзади Муҳаммад Исмоил

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов АҚШга даволаниш учун жўнаб кетганлиги ҳақида шоир Муҳаммад Исмоил Facebookдаги саҳифасида маълум қилганди. Куни кеча у ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали атоқли шоирга саломатлик тилаб, барчадан дуо қилишларини сўради.

"Ассалом алайкум аҳли жамоа! Ассалом алайкум ҳурматли яхшилар! Ўзбек элининг асл фарзанди, мустақил давлатимиз мадҳиясининг муаллифи, замонамизнинг Навоийси, Ўзбекистон халқ шоири, давлат мукофотлари совриндори, миллатимизнинг фахри-ифтихори,миллатимиз маънавиятининг энг катта устуни, буюк шоиримиз Абдулла Орипов мана бир неча ўн кунлардан буён биздан бир неча минг чақирим олисда даволанмоқдалар. Келинглар, улуғ устозимизни дуо қилайлик. Ҳаммамизнинг жонимиз омонат. Ҳаммамизнинг бир нафасда ёниб ўчгувчи ҳолимиз бор. Бугун бормиз, эртага бормизми йўқмизми ёлғизгина Яратган парвардигоримизгагина аён. Бу ҳол айниқса хаста ва заиф, бемор чоғларимизда яққол билинади", — дейилади саҳифадаги матнда.

Муҳаммад Исмоил шунингдек, барчани Абдулла Ориповга атаб дуо қилишга чорлади.

Ўзбекистонм халқ шоири Абдулла Орипов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов соғлиғини тиклаш учун АҚШга учиб кетди

"Келинглар, бугун мана шундай бемор бўлган буюк устозимизни, ўз шеърлари билан юрагимизда бир умр машъала ёқиб келган, онгимизда инқилоб туйғусини уйғотган, ўзбекдай буюк халқ ким эканлигини танитган, миллат деган қутлуғ калом нима эканлигини англатган аллома шоиримизни дуо қилайлик. Ишонаман, менинг, сизнинг, ҳар биримизнинг шу азиз инсонга атаб чин дилдан қилган дуо-ю илтижоларимиз албатта ижобат бўлади.

Илоҳо устозимизнинг умрлари узоқ бўлсин, шифо-ю комил топиб тез орада эсон-омон, соғ саломат, ўйнаб-кулиб бағримизга қайтиб келсинлар! Ҳали кўпгина асарлар ёзиб адабиётимиз осмонини янада ёрқинроқ, файзлироқ, гўзалроқ бўлишида ўз хиссасини қўшаверсинлар. Биргина сўз билан бўлса ҳам улуғ устозимизни дуо қилишингизни ўтиниб, ёлвориб сўрайман. Яратган ягона Оллоҳим! Улуғ устозимизнинг умрини узоқ қил!", деб ёзади у.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала