Ўзбекистон Украинага маиший техника етказиб бермоқда

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишТелевизор ишлаб чиқариш
Телевизор ишлаб чиқариш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йилда Украинада Artel брендининг расмий тақдимоти бўлиб ўтади, Киевда компаниянинг биринчи шоуруми очилади ҳамда харидорлар учун турли акциялар ташкил этилади

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Ўзбекистоннинг Artel компанияси ишлаб чиқарган маиший техника маҳсулотлари Украина бозорларига чиқадиган бўлди. Бу ҳақда "Жаҳон" ахборот агентлиги хабар бермоқда. Киевдаги Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси томонидан ташкиллаштирилган ўзбек-украин ишбилармонлар учрашуви якунида бу борада келишувга эришилди.

Ушбу воқеа юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида украиналик маиший техника экспертлари Ўзбекистон саноати МДҲ давлатлари орасида жадал суръатлар билан ривожланиб бораётганини қайд этдилар. Бунда маиший техника ва электроника маҳсулотлари ишлаб чиқариш асосий йўналишлардан ҳисобланади.

Жиззахда Roison Electronics заводи очилиши - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда, маиший техника ишлаб чиқарувчи корхона ишга тушди

Artelнинг Украинадаги эксклюзив дистрибьютори Сергей Булгаковнинг айтишича, компания ўзининг ишончли ҳамкор эканлигини исботлади.

"Унинг маҳсулотлари хориж давлатларида ҳам оммабоп бўлиб, юқори сифат талабларига жавоб беради. Украиналик истеъмолчилар томонидан мазкур компанияга бўлган ишонч ортиб бормоқда, бу эса маҳаллий бозорга унинг маҳсулотларини етказиш ҳажмини сезиларли равишда оширади", — деди у.

Булгаковнинг сўзларига кўра, 2017 йил учун ҳамкорликда қатор режалар тузилган. Хусусан, Украинада бренднинг расмий тақдимоти бўлиб ўтади, Киевда компаниянинг биринчи шоуруми очилади ҳамда харидорлар учун турли акциялар ташкил этилади.

Янгиликлар лентаси
0