Иқтисод

Boeing Ўзбекистонга яна учта "Дримлайнер" еткизиб беради

© Sputnik / СтрингерBoeing 787 Dreamliner самолётини Тошкентда кутиб олиш
Boeing 787 Dreamliner самолётини Тошкентда кутиб олиш - Sputnik Ўзбекистон
Бугунги кунда Ўзбекистон Ҳаво йўллари таркибида икки Boeing 787 Dreamliner самолёти бор.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Американинг Boeing корпорацияси Ўзбекистон Ҳаво Йўлларига яна учта Boeing 787 Dreamliner самолётлари еткизиб беради деб хабар қилди Миллий аввиакомпания.

"Boeing корпорацияси президенти  Реймонд Коннернинг Ўзбекистонга ташрифи давомида яна учта Boeing 787 Dreamliner самолётлари харид қилиш ҳақида шартнома имзоланди", — дейилган компания хабарида.

Ўзбекистонга еткизиб бериш мўлжалланган янги самолётлар узайтирилган турда бўлиб, уларда йўловчилар ўриндиқлари сони кўпайтирилган бўлади. Еткизиб бериш муддати ва шартнома қиймати эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни иккинчи Boeing 787 Dreamliner самолёти еткизиб берилдию Янги самолёт Сиэтлдан Тошкентга тўхтовсиз парвоз қилди.

Boeing 787 Dreamliner Тошкентга олиб келиниши - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга иккинчи Boeing 787-8 Dreamliner келтирилмоқда

Ушбу турдаги самолётларни эксплуатация қилиш учун Ўзбекистонда махсус таёргарликдан 18 нафар учувчи, ва 64 нафар  самолётга хизмат кўрсатувчи мутахассис таёрланди. Ундан ташқари, Тошкент аэропортида  ушбу турдаги самолётларга техник хизмат кўрсатиш станцияси ишга туширилди.

Дастлабки икки Boeing 787 Dreamliner самолётлари сотиб олиш ҳақидага шартнома Ўзбекистон Ҳаво йўллари ва Boeing компанияси орасида 2008 йилда имзоланган эди. Самолётлар Хитой ривожланиш давлат банки, Ўзбекистон тарақиёт фонди ва Миллий авиакомпаниянинг хусусий маблағлари асосида сотиб олинган эди.

"Ўзбекистон Ҳаво йўллари" миллий авиакомпания Ўзбекистон ягона авиакомпания бўлиб, у давлатга тегишли. Бугунги кунда компания авиапарки ўнта  Boeing 767-300,  бешта Boeing 757-200, иккита Boeing 787 Dreamliner ва ўнта  Airbus А-320 самолётларидан иборат. Ундан ташқари яна иккита Airbus А300-600F юк ташувчи самолётлари ҳам бор.

Ўзбекистон милллий авиакомпанияси Европа, Америка, Яқин шарқ ва Осиёнинг 20та шаҳрига, МДҲнинг 20 шаҳрига ҳамда 10 та маҳаллий йўналишларга парвозлар амалга оширади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала