Жамият

Андижон - Ургенч тезюрар поезди йўлга қўйилади

Ноябрнинг 10 кунидан бошлаб Андижан - Ургенч поезди ишга тушади.

ЕНТ, 7 ноя — Sputnik. 2016 йилнинг 10 ноябридан бошлаб 393/394 рақамли янги поезд ишга тушади, деб хабар қилмоқда "Ўзтемирйўлйўловчитранс" АЖ матбуот хизмати.

Поездлар Андижондан пайшанба куни соат 08:05 да йўлга чиқиб, Ургенчга жума куни соат 08:00 да етиб келади. Ургенчдан бўлса поездлар жума куни соат 19:20 да йўлга чиқиб, Андижонга шанба куни соат 19:10да етиб келди.

2016 йилнинг 9 ноябридан бошлаб 94/93 сонли Андижон — Тошкент йўналишида ҳам янги тезюрар поезд ўз фаолиятини бошлайди. Поезд Тошкентдан соат 13:00 да йўлга чиқиб Андижонга соат 01:10 да етиб келади. Анджондан эса, шанба кунлари соат 22:15да йўлга чиқиб Тошкентга якшанба куни соат 05:16 да етиб келади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала