Ироқ қурдлари Россиядан гуманитар ва ҳарбий ёрдам сўради

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишҚурд кўнгиллилари - пешмерге кучлари
Қурд кўнгиллилари - пешмерге кучлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қурдистон жаҳон ҳамжамияти, жумладан Россиядан ҳам террорчиликка қарши курашда ва гуманитар масалаларда ёрдам кутмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ироқ Қурдистони ҳукумати Россиядан ҳарбий ва гуманитар ёрдам сўраб мурожаат қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Бу ҳақида Ироқдаги Қурдистон автономияси халқаро алоқалар департаменти раҳбари Фалах Мустафа Бакир хабар қилди.

Россия ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, 1 ноябрда Фалах Мустафа Бакир Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов билан учрашган эди. Учрашувда томонлар ироқда вазиятнинг барча жиҳатларини, жумладан Мосулад  "Ислом давлати" пойтахтига қарши бошланган ҳарбий операция ва Ироқ Қурдистонидаги вазият ҳам  муҳаокама қилинган эди. 

"Ҳа биз Россиядан ҳарбий ёрдам сўрадик, чунки ҳозир террорчиликка қарши кураш жуда муҳим масалага айланган", — деди Бакир "Известия" газетаси мухбирига.

Бакирнинг сўзларига қараганда, бугунги вазиятда жаҳон ҳамжамияти, жумладан Россия ҳам қурдларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиши керак.

"Ушбу ташриф бизга кўп масалалар борасида Россия нуқтаи назарини тушуниш имконини берди. Ундан ташқари биз Россиядан пешмерга (қурд кўнгиллилари) кучларини қўллаб қувватлашни ва Ироқ Қурдистонига Сурия ва бошқа ҳудудлардан келган қочқинларга гуманитар ёрдам кўрсатишни сўрадик", — деди Бакир.

Унинг сўзларига қараганда, Россия икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва пешмерга кучлари олиб бораётган фаолиятининг муҳим эканлигини таъкидлаган.

"Москва бу борада бизнинг сўровни ўрганиб чиқиб имкон қадар ёрдам беришга ваъда берди", — деди сўзининг охирида Бакир.

Янгиликлар лентаси
0