Жамият

Меҳнат мигрантлари эстремист ёлловчилар нишонида

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишЎрта Осиё мамлакатларидан келган мигрантлар
Ўрта Осиё мамлакатларидан келган мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт фикрига кўра, Ўрта Осиё фуқаролари ўзга мамлакатларда бўлган вақтларида, кўп ҳолларда экстремист ташкилотлар сафига ёлланиш хавфига дуч келмолқда.

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik, Мария Шелудякова. Россия ва собиқ Иттифоқнинг бошқа мамлакатларига нисбатан очик-ойдин ахборот уруши олиб борилмоқда, дейди МДҲ Антитеррор маркази раҳбари Андрей Новиков.

Экстремистик мазмундаги электрон ахборот манбааларининг 90% чет давлатларда жойлашгани ва Россия  ОАВларига, хусусан Russia Today ва Sputnik ахборот агентлиги фаолиятига нисбатан кўрсатилаётган қаршилик бунинг далили бўлиши мумкин.

Маҳаллий ОАВларга нисбатан олиб борилаётган фаол қаршилик охирги йилларда МДҲ махсус хизматлари фаолиятида олдинги қаторга чиқмоқда.

МДҲ Антитеррор қўмитаси маркази хабарига кўра, экстремитс ташкилотлар сафига ёлланиш хавфига, кўп ҳолларда, Россияга вақтинча ишлаш мақсадида келган Ўрта Осиё мамлакатлари фуқаролари дуч келмоқда. МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари  ушбу ҳолатга қаршилик кўрсатиш учун биргаликда фаолият олиб бормоқда.

"Масалан, Ўшда 5 кишини ўлдирмоқчи бўлган ИД аъзолари меҳнат миграциясида бўлган вақтида ижтимоий тармоқ орқали экстремистлар сафига ёлланган", — дейди Новиков.

Бугунги кунда писхиологик босим кўрсатишнинг янги услублари қўлланмоқда. Бундай услублар террорчи ташкилотларида доимий ишлаётган психиологларга қисқа вақт ичида террорчилар тайёрлаш имконини беради.

Кишан солинган қўл - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Ўзбекистонлик экстремист Санкт-Петербургда ҳибсга олинди

"Халқаро террорчи ва экстремист ташкилотлар фаолияти замонавий ахборот урушлари  билан чамбарчас боғлиқ. Ахборот урушлари эса гибрид урушларнинг бир қисми бўлиб қолмоқда. Ушбу муаммо аллақачон сиёсий хавфсизликка жиддий таҳдид солиш даражасига етган", — дейди Новиков.

Террорчилар мақсади умуминсоний характерга эга бўлмоқда. Улар бутун бошли мамлакатларни мувозанатдан чиқармоқда. Масалан, "Хизб-ут-Таҳрир" экстремистик ташкилоти мафкураси асосида конституцион ҳукумат ўрнига диний  диний бошқарув ўрнатиш ғояси ётади.

Янги руҳий бошқарув услублари билан бир қаторда ахборот соҳасида қарама-қаршилик қилишнинг янги услублари ҳам пайдо бўлмоқда. Бугунги кунда МДҲ махсус хизматлари  киберхавфларга қаршилик кўрсатишнинг янги услубларини ҳам ўйлаб чиқмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала