АҚШ элчихонаси Абдулла Орипов вафоти муносабати билан таъзия билдирди

© Sputnik / Погорельченко / Медиабанкка ўтишАбдулла Орипов
Абдулла Орипов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абдулла Орипов 5 ноябр АҚШнинг Хюстон шаҳридаги шифохонада ҳаётдан кўз юмди

ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси шоир ва жамоат арбоби Абдулла Орипов вафоти муносабати билан таъзия билдирди. Таъзия матни элчихонанинг Facebookдаги саҳифасида ўзбек, инглиз ва рус тилларида эълон қилинди.

Абдулла Орипов - Sputnik Ўзбекистон
Абдулла Ориповнинг ўз ўлими ҳақида ёзган шеъри эълон қилинди

“АҚШ элчихонаси таниқли шоир, Ўзбекистон Қаҳрамони, ўзбек адабиёти ривожига катта ҳисса қўшган адиб Абдулла Орипов вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. Охиратингиз обод бўлсин!”, — дейилади таъзияномада.

Абдулла Орипов 5 ноябр АҚШнинг Хюстон шаҳридаги шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Марҳум 8 ноябр куни Тошкентдаги “Чиғатой” қабристонига дафн этилиши хабар қилинган.

Янгиликлар лентаси
0