Жамият

Давлат рақобат қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси иш бошлади

© Spuntik / СтрингерДавлат рақобат қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси
Давлат рақобат қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Мурожаат ижросини кузатиб бориш имконияти ҳам мавжуд

ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва уларнинг муаммоларини самарали ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси раиси Даврон Хидоятовнинг виртуал қабулхонаси ишга туширилди.

Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига бўлаётган телефон қўнғироқлари графиги - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Бош вазир виртуал қабулхонасига бир кунда ўн минглаб қўнғироқлар келиб тушмоқда

Қўмита раисига хусусийлаштириш, давлат мулкини ижарага олиш, акциядорлик жамиятлари фаолияти, банкротлик, биржа, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти, Давлат рақобат қўмитаси вазифалари доирасидаги масалалар бўйича мурожаат қилиш мумкин.

“Сизда ҳал этилмаган масалалар/муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига 2 хил усулда: қўнғироқ қилиш ёки мурожаат юбориш орқали амалга оширишингиз мумкин”, — дейилади портал бош саҳифасидаги матнда.

Виртуал қабулхона саҳифасида махсус шакл берилган бўлиб, уни тўлдириш орқали мурожаатнома юбориш мумкин. Шунингдек, мурожаат ижросини кузатиб бориш имконияти ҳам мавжуд.

Саҳифада рақобат қўмитасининг ҳамда ҳудудий бошқармаларининг телефон рақамлари ҳам берилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала