Жамият

Тошкент метроси "Ўзбекистон темир йўллари" таркибига кирди

Хабарда метрополитенга темирйўл компанияси ўринбосари раҳбарлик қилиши кўрсатилган

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Тошкент метрополитени "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти таркибига киритилди, деб хабар беради Lex.uz портали.
28 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарори эълон қилинди. Илгари Тошкент метрополитени пойтахт йўловчи транспортини бошқарувчи "Тошшаҳартрансхизмат" компанияси тизимида эди.

Метро поезди - Sputnik Ўзбекистон
Сергелида ер усти метроси қурилиши бошланди

Хабарда метрополитенга темирйўл компанияси ўринбосари раҳбарлик қилиши кўрсатилган.

Илгарироқ Юнусобод туманидаги метро қурилишини давом эттириш ҳамда Сергели туманидаги ерусти метросини қуриш билан "Ўзбекистон темир йўллари" шуғулланиши маълум қилинганди. Ҳар икки объектда ишлар бошлаб юборилган.

Тошкент метроси Марказий Осиёда қурилган биринчи метро бўлиб, 1977 йилда фаолият бошлаган. У тўққизта станциядан иборат бўлиб, узунлиги 12,2 километрни ташкил этган. Ҳозирда 29 станциядан иборат метро линиясининг умумий узунлиги 36,2 километрга тенг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала