"Пахта қуллиги" туфайли ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик бекор бўлиши мумкин

© Sputnik / Станислав Корытников / Фотобанкка ўтишПахта йиғим-терими
Пахта йиғим-терими - Sputnik Ўзбекистон
Тўқимачилик протоколининг қабул қилиниши - бу ЕИ ташқи сиёсий тамойилларига зид бўлиши ҳамда Ўзбекистон ҳукумати томонидан мажбурий меҳнатдан фойдаланиш сингари далилларини эътиборсиз қолдирилиши демакдир

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Human Rights Watch ташкилоти Европа парламентини ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари шартномаси имзоланишига рози бўлмасликка чақирмоқда, деб хабар қилган Спутник Тожикистон нашри.

Ташкилот расмий сайтида эълон қилинган баёнотга мувофиқ, айни вақтда тўқимачилик протоколининг қабул қилиниши Ўзбекистонда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатлари давом этаётганига кўз юмиш билан баробардир. "Бу эса ЕИ ташқи сиёсий тамойилларига зид", — дейилган хабарда.

"Биз, сизни Ўзбекистонда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатларига барҳам берилган ҳолдагина Европа парламенти шартнома имзолаш қарорини қайта кўриб чиқишга чақирамиз", — деб қўшимча қилинган хабарда.

Пахта терими - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Меҳнат вазирлиги пахта теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш тақиқлангани ҳақида эслатди
Халқаро савдо Қўмитаси(INTA)нинг ўзбеклар ҳуқуқларига эътибори ҳамда мажбурий меҳнатдан фойдаланишга чек қўйишга даъватлари туфайли 2011 йилда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида тўқимачилик протоколи имзоланиши — Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) кузатувчилари ушбу ҳолатни бирон бир қаршиликларсиз кузатиш имконига эга бўлмагунларига қадар кечиктирилган эди.

Аммо шундай бўлса-да, деб таъкидланган баёнотда, Human Rights Watch ташкилоти 2016 йилги пахта йиғим-терими мавсумида катта ёшдаги юз минглаб кишиларнинг пахта теримига мажбурий сафарбар этилиши ҳолатини қайд этган. Хабарда айтилишича, ҳатто, вилоятларда пахта йиғими шарт-шароитларини назоратга олмоқчи бўлган икки нафар чет эллик журналист ҳамда халқаро кузатувчиларга нисбатан ҳужум амалга оширилган.

Ўзбекистон ҳукумати мажбурий меҳнатдан фойдаланиш амалиёти тўхтатилади, деб ишонтирганига қарамай, Human Rights Watch ташкилоти акс далилларга гувоҳ бўлиб турибди, деб ёзилган сайтда эълон қилинган хабарда.

Пахта ҳосили - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Эксперт: Ўзбекистон пахта сотишдан текстил экспортига ўтади
"Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Сурхондарё вилоятларидан минглаб талабалар пахта теримига жўнатилган. Талабалар "пахта йиғим-теримида ихтиёрий равишда иштирок этиш шартномасини" имзолашга мажбурланганлар", — дейилади хабарда.

Баёнотда, шунингдек, Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатлари камайгани ҳам қайд этилган. Аммо, шундай бўлса-да, маҳаллий мансабдорлар йиғим-терим мавсумида квоталарни бажариш иштиёқида болалар мажбурий меҳнатига мурожаат қилиб туришлари қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябр ойи охирларида Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги пахта теримида болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш мамлакат қонунларига ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти конвенциясига зид келишидан огоҳлантирган эди.

Жамият
Ўзбекистонда пахта теришга мажбурлаш ҳолатлари бўйича маълумот берилди
"Ўзбекистон Республикаси Халқаро Меҳнат Ташкилотининг "Мажбурий ёки бажарилиши шарт бўлган меҳнат тўғрисида" (№29) ва "Мажбурий меҳнатга барҳам бериш тўғрисида" (№105), "Ишга қабул қилишнинг минимал ёши тўғрисида" (№138) ва "Болалар меҳнатининг энг мудҳиш кўринишларига барҳам бериш ва тақиқлаш тўғрисида" (№182)ги конвенцияларда белгиланган меъёрларга асосан миллий қонунчиликда 18 ёшга етмаганларни мажбурий меҳнатга ҳамда соғлиққа зарар етказувчи ишларга жалб қилиш тақиқланади", — дейилади баёнотда.

Шунингдек, Меҳнат вазирлиги расмий сайтида жойлаштирилган плакатда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимлари акс эттирилган. Плакатда ҳар бир шахс "қўшимча шартларсиз теримдан бош тортишга ҳақли. Ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда ишонч телефонларига мурожаат қилинг", деган сўзлар ёзилган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала