Сиёсат

Каттақўрғон шаҳри ҳокими ўзгарди

© Sputnik / СтрингерСамарқанд вилояти
Самарқанд вилояти - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Каттақўрғон тумани ҳокими Шуҳрат Жайнар ўғли ўз аризасига биноан шаҳар ҳокими вазифасидан озод этилди

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этган вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ташкилий масаларни кўриб чиқди, деб хабар берилган Самарқанд вилояти ҳокимлиги сайтида.

"Каттақўрғон шаҳар ҳокими Шухрат Раҳмонов ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди. Баҳодир Сафиюлаевич Садуллаев вилоят ҳокими тавсиясига кўра, шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди", — дейилган хабар матнида.

Бундан ташқари, халқ депутатлари Оқдарё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳам ташкилий масала кўрилган. Нурали Бердибаев ўз аризасига биноан, туман ҳокими вазифасидан озод этилган. Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, Пирматбой Усаров Оқдарё тумани тумани ҳокими этиб тасдиқланган.

Янгиликлар лентаси
0