Абдулла Орипов сўнгги манзилга кузатилди

© Foto : Новости УзбекистанаШоир Абдулла Орипов
Шоир Абдулла Орипов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абдулла Орипов Тошкентдаги “Чиғатой” қабристонига дафн этилди.

ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг жасади бугун АҚШдан Тошкентга олиб келинди.

Шоирни сўнгги манзилга кузатиш учун қариндошлари, дўстлари, шоирлар, ёзувчилар, маданият ва санъат олами вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг ходимлари жам бўлишди.

© daryo.uzАбдулла Ориповнинг дафн маросими
Абдулла Ориповнинг дафн маросими - Sputnik Ўзбекистон
Абдулла Ориповнинг дафн маросими

Шоирнинг Дўрмондаги хонадонида жаноза ўқилди ва марҳум Тошкентдаги “Чиғатой” қабристонига дафн этилди.

Абдулла Орипов давомли хасталикдан сўнг 5 ноябр куни АҚШнинг Хьюстон шаҳрида вафот этган эди.

Янгиликлар лентаси
0