Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни табриклади

Oбуна бўлиш
Ўтган давр мобайнида қўшма саъй-ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг мустаҳкам пойдевори қурилди

ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни сайловдаги ишончли ғалабаси ва Америка Қўшма Штатлари Президентлигига сайланганлиги муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида маълум қилинди.

Ўзбекистон раҳбари АҚШ билан стратегик шерикчилик муносабатларининг барқарор ривожланаётганлигини таъкидлади.

Жорий йилда Америка Қўшма Штатлари томонидан Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эътироф этилганига 25 йил бўлади. Ўтган давр мобайнида қўшма саъй-ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг мустаҳкам пойдевори қурилди.

Шавкат Мирзиёев ўз табригида Дональд Трампга соғлик-саломатлик ва масъулиятли давлат мансабида улкан муваффақиятлар, бутун АҚШ халқига эса тинчлик, осойишталик ва тараққиёт тилади.

Янгиликлар лентаси
0