Саудия ҳукумати шаҳзода вафот этганини хабар қилди

© Sputnik / Александр Юрьев / Медиабанкка ўтишАр-Риёд шаҳри
Ар-Риёд шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қироллик саройи шаҳзода ўлими муносабати билан уч кун давомида ҳамдардлик қабул қилишини эълон қилди

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Саудия Арабистони қиролининг акаси шаҳзода Турки бин Абдул Азиз Ал Сауд шанба куни оламдан ўтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости нашри.

Шаҳзода Турки айни вақтда ҳеч қандай лавозимларни эгалламаган, у 1968-1978 йилларда Қироллик Мудофаа вазири ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Қироллик саройи шаҳзода ўлими муносабати билан уч кун давомида ҳамдардлик қабул қилишини эълон қилди.

Янгиликлар лентаси
0