"Уральские авиалинии" Челябинскдан Тошкентга парвозларни амалга оширишни бошлади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишAirbus A320
Airbus A320 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
11 ноябрдан Россиянинг Урали аҳолиси "Уральские авиалинии" авиакомпаниясининг Челябинск-Тошкент рейсидан фойдаланишлари мумкин бўлади

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Челябинск ва Тошкент ўртасидаги мунтазам авиаалоқа 11 ноябрда очилди, биринчи рейс бўйича самолёт куннинг иккинчи ярмида жўнаб кетди, деб хабар қилмоқда кун.уз нашри.

"11-ноябрдан Россиянинг Урали аҳолиси "Уральские авиалинии" авиакомпаниясининг Челябинск-Тошкент рейсидан фойдаланишлари мумкин бўлади", — дейилган хабар матнида.

Хабарда айтилишича, янги рейснинг очилиши тантанали равишда ўтган. Унда Челябинск вилояти иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Антон Бахаев, Челябинск аэропорти ва Ҳаво алоқалари марказий агентлиги раҳбариятлари иштирок этишган.

Таъкидланишича, янги йўналиш "Челябинск" халқаро аэропорти парвозлар жадвалига киритилган ва 2017 йилнинг 24 мартигача амал қилади.

Челябинскдан Тошкентга самолёт ҳар ҳафтанинг жума кунлари маҳаллий вақт билан соат 8.35да жўнаши ва Тошкентда 10.50 да қўниши режалаштирилган. "Тошкент" халқаро аэропортидан ортга рейс ҳам жума кунлари соат 12.20 да амалга оширилади. Самолёт  Челябинскга 15.35 да етиб келади.

Парвозлар 160 йўловчини сиғдира оладиган шинам "Airbus A-320" самолётларида амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0