Синган суяклари эвазига Жеки Чан "Оскар" мукофоти олди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишДжеки Чан
Джеки Чан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жеки Чан нафақат комик ва жанг санъати талантига эга бўлган актер, балким сценарий муаллифи ҳамда қўшиқлар ижрочисидир.

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Машҳур актер Жеки Чан кинематограф олдидаги буюк хизматлари учун "Оскар" мукофотига сазовор бўлди, деб хабар қилмоқда Америка киноакадемияси ўзининг Twitter саҳифасида.

Тантанали тақдимот маросими Лос-Анжелесда шанба куни бўлиб ўтди.

"Суратга олинган 200та фильм ва бир неча синган суяклардан кейин "Оскар" меники бўлди", — деди 62 ёшли актер мукофотни қўлига оларкан. 

Маълумки, актер ва режиссер Жеки Чан кўп фильмларида трюклар, актробатик сакрашлар ва жанг саҳналарини, каскадерлар ёрдамисиз, шахсан ўзи бажаради.

ОСКАР 2016 мукофоти - Sputnik Ўзбекистон
Фақат оқ танли актерлардан ташкил топган “Оскар” номзодлари рўйхати қайта кўриб чиқилади
Натижада, у кўпинча турли жароҳатлар олган ва суяклари синган.

Жеки Чан нафақат комик ва жанг санъати талантига эга бўлган актер, балким сценарий муаллифи ҳамда қўшиқлар ижрочисидир. Жеки Чан актер сифатида 100дан ортиқ фильмларда суратга тушган.

"Оскар" мукофоти, шунигдек, америкалик ҳужжатли фильм режиссери Фредерик Уайзман, британиялик монтажер Энн Коутс ва актерлар танлаш бўйича режиссер Линн Сталмастерларга ҳам тақдим этилди.

Янгиликлар лентаси
0