Молдовада Россия тарафдори Игорь Додон президент бўлади

© Sputnik / Медиабанкка ўтишМолдова президент сайлови ғолиби Игорь Додон
Молдова президент сайлови ғолиби Игорь Додон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Молдова президент сайловида, Россия билан ҳамкорликни қайта тиклаш ва Молдова маҳсулотини Россия бозорига қайтариш тарафдори Игорь Додон ғолиб чиқди.

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Молдовада бўлиб ўтган тўғридан-тўғри президент сайловининг 2-босқичида социалистлар партияси раҳбари Игорь Додон ғолиб чиқди.

Кеча 13 ноябрь куни  Молдовада бўлиб ўтган сайловнинг иккинчи босқичида, 99,09% овозлар ҳисоби бўйича Додон 53,12% сайловчилар овози олган. Санду эса — 46,88%.

“Шуни ишонч билан айтаманки, биз бу сайловда ғолиб чиқдик. Овоз бериш ҳали давом этмоқда, лекин айни дамда биз аллақачон 50%+1та овоз тўплаб бўлдик. Биз ғалабага эришдик”, — деди Додон брифингда.

Молодва президенти номзоди Игорь Додон - Sputnik Ўзбекистон
Молдова президент сайловида Игор Додон етакчилик қилмоқда

У ўзининг рақиби Майя Сандунинг сайловчиларига юзланиб шундай деди: — Майя Сандуга овоз берган фуқароларни муносиб ва яхши натижа билан табриклайман. Лекин айни дамда биз жамият иккига бўлинмаслиги учун ҳамма ишни бажаришимиз керак.

Додон Молдованинг барча фуқаролари, ўз тарафдорлари ва рақиб номзод тарафдорлари  президенти бўлишга ваъда берди.

“Мен менга қарши овоз берганлар фикрига ҳам қулоқ соламан, чунки бугунги кундан бошлаб мен бутун мамлакат президентиман. Ҳурматли рақиб, келинг биргаликда жамиятни тинчлантирайлик”, — деди Додон.

Эслатиб ўтамиз Игрь Додон Россия билан ҳамкорликни қайта тиклаш ва Молдова маҳсулотини Россия бозорига қайтариш тарафдори. Шунингдек, у Россия билан энергетика соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш тарафдори.

Янгиликлар лентаси
0