Мирзиёев болалар боғчаси масалаларини ҳал этишни режалаштирган

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишБолалар боғчаси
Болалар боғчаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Ўзбекистонда 5048 та мактабгача таълим муассасаси мавжуд бўлиб, шундан 4916 таси давлат, 132 таси нодавлат мактабгача таълим муассасаси ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида давлатга қарашли 1 миллион 109 минг ўринли 2 минг 200 та болалар боғчасини қуриш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш масалаларини ҳал этиш режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда ЎзЛиДеП матбуот хизмати.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 5048 та мактабгача таълим муассасаси мавжуд бўлиб, шундан 4916 таси давлат, 132 таси нодавлат мактабгача таълим муассасаси ҳисобланади. Мазкур таълим муассасаларида 668,5 минг нафар бола тарбияланмоқда. Бу 2-7 ёшдаги жами болаларнинг 26,5 фоизини ташкил қилади.

Хусусийлаштирилган боғчаларга 5715 нафар бола қатнамоқда. Ушбу таълим масканларида  55 мингдан ортиқ педагоглар фаолият олиб боришмоқда.

Ўзбекистонда охирги йилларда ҳар йили 1 миллионга яқин янги иш ўринлари яратилмоқда. Янги ишга жойлашганларнинг аксариятини эса аёллар ташкил этмоқда. Бу эса ўз-ўзидан уларнинг фарзандларини боғчаларга жойлаштириш заруратини туғдирмоқда.

Боғчалардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш қоидалари ўзгартирилди

"Шунинг учун ҳам Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг  сайловолди дастурида ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналиши бўлган мактабгача таълим-тарбия тизимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш борасидаги "Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун" тамойилини изчиллик билан ҳаётга татбиқ этиш устувор вазифа деб белгиланган", — дейилади хабарда.

Хусусан, давлатга қарашли 1 миллион 109 минг ўринли 2 минг 200 та болалар боғчасини қуриш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш масалаларини ҳал этиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Президентлигига сайловлар 4 декабр куни бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0