Android One - Ўзбекистонда тўлиқ ишлаб чиқарилади

© Collage SputnikСмартфон Android One
Смартфон Android One - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир йил олдин Ўзбекистон бозорида ўз ўрнини топган Google смартфонлари савдоси янада ошиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 2017 йилда Googleнинг Android One телефонлари ишлаб чиқариш тўлиқ  локализация қилиниши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида "Ўзэлтехсаноат" вакили Sputnik мухбирига сўзлаб берди.

Аслида, бугунги кунда ушбу телефонлар Навоий вилоятида жойлашган Great Global Line корхонасида Artel маркаси остида ишлаб чиқарилмоқда.

"Қулай ва функционал ва муҳими нархи унча қиммат бўлмаган Google телефонлари Ўзбекистон бозорида дарҳол ўз жойини топди. Мутассислар айтишига кўра, Ўзбекистон ички бозори анча катта потенциалга эга. Шунинг учун ушбу телефонлар савдоси фақат ошади. Яна бир муҳим омил — бу ишлаб чиқариш тўлиқ локализация қилинганидан кейин маҳсулот нархи арзонлашиши керак.Бу эса — янада кўпроқ харидорларни жалб қилиш имконини беради", — дейди мутахассис.

Смартфон Android One - Sputnik Ўзбекистон
Android One смартфонлари Ўзбекистонда жуда яхши сотилмоқда

Ўзбекистонда Android One телефонларини ишлаб чиқариш ҳақидаги шартнома 2015 йилнинг август ойида General Mobile ва Great Global Line корхоналари (ўҳша вақтда Perfect 1 ва Sentinel X)  орасида имзоланган эди. Google Android One  лойиҳаси топ менеджерларидан бири бўлган Фиона Ли Ўзбекистон смартфонларни ишлаб чиқариш учун бежизга танланмаганини, бу ерда ишлаб чиқариш базаси ва харидорлар бозори мавжудлигини ҳамда жуғрофий жойлашиши телефонларни қўшни мамлакатларга экспорт қилиш имконини бераётганини таъкидлаган эди.

Google ушбу телефон ичига "ақлли мессенжер" ҳисобланадиган Allo дастурини ўрнатди. Смартфон процессори — Qualcomm Snapdragon 410, видеокарта — Adreno 306, оператив хотира 2 Гбайт ва ички хотира 16 Гбайт.

Самартфон шунингдек 5 дюймли экран, 13 Мегапикселли асосий камера ва 5 мегапикселли олд камер билан жиҳозланган.

Эслатиб ўтамиз 2020 йилга қадар Ўзбекистон телефонлар ишлаб чиқаришни 2,6 баравар оширишга қарор қилган.

Янгиликлар лентаси
0