Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашуви 2:1 ҳисобида тугади

© Sputnik / Alexey Kudenko / Медиабанкка ўтишФутбол тўпи
Футбол тўпи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЖЧ-2018нинг сараловчи ўйинларининг учинчи даврасида Ўзбекистон ва Корея терма жамоалари учрашуви бугун Тошкент вақти билан 16:00 да Сеулда бошланди.

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон жамоасининг бошланғич таркибини команда мураббийи Самвел Бабаян қуйидаги тартибда белгилади:

Дарвозабон: Игорь Лобанов ("Пахтакор"), ҳимоячилар: Даврон Хошимов ("Пахтакор"), Егор Кримец ("Бейжин Гоан", Хитой), Анзур Исмаилов ("Чангчун Ятай", Хитой), Виталий Денисов ("Локомотив", Россия), ярим ҳимоячилар: Вадим Афонин ("Оренбург", Россия), Отабек Шукуров ("Бунёдкор"), Одил Ахмедов (капитан, "Краснодар", Россия), Марат Бикмаев ("Локомотив"), Эльдор Шомуродов ("Бунёдкор"), ва ҳужумчи Игорь Сергеев ("Бейжин Гоан", Хитой).

Рақиб таркиби ҳам маълум:

​Бугунги ҳолятда Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг А  гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб келмоқда. Олдинда Эрон жамоаси бир балл устунлик қилмоқда. Орқада Эса Жанубий Корея (7 очко билан), Сурия (4 очко), Қатар(3) ва Хитой (1).

Жаҳон чемпионатига гуруҳдан икки жамоа чиқиш ҳуқуқига эга. Учинчи ўрин олган жамоалар Шимоий ва марказий Америка Футбол конфедерациялари вакиллари билан учрашув ўтказади.

Ўзбекистон ва Корея жамоалари учрашуви айни дамда бошланган, ва унда Ўзбекистон жамоаси 1:0 ҳисобида устунлик қилмоқда. Биринчи гол муаллифи Марат Бикмаев.

​Учрашувга Саудия Арабистонилик арбитр Фахад аль-Мидраси ҳакамлик қилмоқда.

ЖЧ доирасида бугун гуруҳнинг яна икки муҳим ўйинлари бўлиб ўтади: Хитой ва Қатар, ҳамда Сурия ва Эрон терма жамоалари орасида.

Иккинчи таймда Кореялик Нам Тай Хи ҳисобни тенглаштирди — 1:1.

Ўйин тугашига 5 минут қолганда Ку Жа Чол яна бир гол уриб жамоасини олдинга олиб чиқди. Ўйин 2:1 ҳисобда, Жанубий Корея ғалабаси билан тугади.

 

Янгиликлар лентаси
0