"Адмирал Кузнецов" қандай хизмат қилаётгани намойиш этилди

© navy-korabel.livejournal.comАвианосец "Адмирал Кузнецов"
Авианосец Адмирал Кузнецов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия тарихида биринчи бор жанговор операцияда иштирок этаётган авиаташувчи "Адмирал Кузнецов" қандай хизмат қилаётгани намойиш этилди.

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги "Адмирал Кузнецов" авиаташувчиси Ўрта Ер денгизида қандай хизмат қилаётганини намойиш қилди.

Эслатиб ўтамиз, бу Россия тарихида ҳарбий авиаташувчи биринчи бор жанговар операцияда иштирок этмоқда. Авиаташувчи "Адмирал Кузнецов" палубасидан Су-33 самолётлари Сурия ҳудудида жойлашган ИДга зарба бера бошлади.  

"Нишонлар олдиндан белгилаб олинган эди: уларнинг аксарияти бу — қурол-яроғ омборлари, жангари тўдалари ва оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқаришга мослашган заводлардир", — деди Мудофаа вазири.  

Вазирнинг сўзларига қараганда айнан ушбу ҳудудга олдин Россиянинг кимёвий, бактереологик ва бошқа заҳарловчи моддалардан ҳимоя қилиш қўшнларининг катта гуруҳи йўналтирилган эди. Бунга сабаб охирги вақтларда ИД террорчиларининг ҳукумат қўшнлари ва тинч аҳолига қарши заҳарли моддалар билан тўлдирилган снарядлардан фойдалангани бўлган. 

Адмирал Кузнецов — узунлиги 305 метр, кенглиги 70 метрли умумий майдони 14,8  кв.км. бўлган палубага эга. Авиаташувчида самолётлар учиши учун уч йўлак мавжуд, улардан иккитасининг узунлиги 105 метр, биттаси 195 метр. Палубада бир вақтнинг ўзида 12та ҳарбий самолёт ва 5-6 вертолёт жойлаштирилиши мумкин. Ундан ташқари авиаташувчи ангарида (трюм) 20 та ҳарбий самолёт қанотлари тахланган ҳолда жойлаштирилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0