Германия элчихонаси расмлар танловини эълон қилди

© Sputnik / Валерий Шустов / Медиабанкка ўтишНемис элчихонаси расмлар танлови
Немис элчихонаси расмлар танлови - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келгуси йили немис-ўзбек дипломатик муносабатлари ўрнатилганлигига 25 йил тўлиши муносабати билан Германия элчихонаси ушбу мавзуда расмлар танловини ўтказмоқда

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Келгуси йилда Германия ва Ўзбекистон ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллигини нишонлайди. Шу муносабат билан Германия элчихонаси мазкур мавзуга бағишланган расмлар танловини эълон қилди, деб хабар қилинди элчихона сайтида.

Расмларда спорт, маданият, урф-одат ва анъаналар, ўқиш, атроф-муҳит, адабиёт, иқтисодиёт, келажак, техника, мода каби турли соҳаларга оид таассуротлар тасвирланиши мумкин.

Лекин ташкилотчилар расмларда немис ва ўзбек байроқлари ёки дўстона қўл сиқиш тасвирлари бўлмаслигини, қатнашчилар ўз фантазияларини ишга солишларини сўрамоқда.

Расмларни элчихонанинг ku-101@tasc.diplo.de электрон почтасига 2016 йил 17 ноябр соат 12.00гача жўнатиш лозим. Расмлар юқори ўлчовга эга бўлиши керак (макс. 4 MB). Қатнашчилар ўз исмлари, ёши ва электрон манзилларини кўрсатишлари шарт.

Бундан ташқари, расмнинг аслини ҳам Тошкентдаги Германия элчихонасига: Тошкент шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси, 15-уйга жўнатиш мумкин (кўрсатилган муддатдан кейин жўнатилса ҳам бўлади).

Энг яхши деб топилган расмлар "Немис-ўзбек дипломатик муносабатлари ўрнатилганлигига 25 йил" деб номланган 2017 йил календарига киритилади.

Янгиликлар лентаси
0