Сурхондарё вилоятида пахта далаларининг бешдан бир қисми қисқартирилади

© Sputnik / Виктор Чернов / Медиабанкка ўтишПахта териш
Пахта териш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқин уч йил давомида Сурхондарёда сабзавот майдонлари 18 фоизга – 44,4 минг гектарга ошиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Сурхондарё вилоятида яқин уч йил ичида пахта майдонларининг бешдан бир қисми мева-сабзавот экинлари учун ажратилади, деб хабар бермоқда NUZ.UZ.

Республика ҳукуматининг 1 ноябрдаги қарорига мувофиқ, 2019 йилда пахта майдонлари 117 100 гектардан 90 300 гектарга, пахта ҳосилини йиғиб олиш эса 328 800 тоннадан 264 000 тоннага қисқартирилади.

Расмий ҳисоб-китобларга кўра, вилоятда ғалла экинлари майдони 98000дан 93000 гектарга қисқартирилади. Яқин уч йил давомида Сурхондарёда сабзавот майдонлари 18 фоизга – 44,4 минг гектарга ошиши кутилмоқда. Боғлар, дуккакли ва озуқабоп экин майдонлари ошади.

Ҳукумат қарорида Сурхондарё вилоятида деҳқон хўжаликлари имкониятларидан самарали фойдаланиш-чора тадбирлари ҳам тасдиқланган.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Пахта майдонлари ўрнида интенсив боғлар ташкил қилинади

2016 йилнинг 10 декабрига қадар вилоятнинг ҳар бир туманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда фермерлар ва "Ўзагроэкспорт" компанияси иштирокида агрофирмалар ташкил этилади. Улар устав фонди ҳажмидан қатъи назар мева-сабзавот, резавор ва ток маҳсулотлари улгуржи савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўладилар. Расмий манбалар маълумотига қараганда, Ўзбекистонда 2020 йилга қадар пахта хом ашёсини етиштириш ва давлат хариди 3 миллион 350 минг тоннадан 3 миллион тоннага туширилади.

Пахта хом ашёси етиштиришни 350 минг тоннага қисқартириш ҳисобига 170,5 минг гектар ҳосилдорлиги паст, пахта ҳосили гектаридан 12-15 центнердан ошмайдиган (мамлакатда ўртача ҳосилдорлик гектарига 26,1 центнерни ташкил этади) суғориладиган ерлар бўшайди. Ҳозирда Ўзбекистонда мева-сабзавот ва ток маҳсулотлари етиштириш учун суғориладиган ерларнинг 20 фоизидан фойдаланилмоқда. Мамлакатда мева ва ток маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган 24,7 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари ва 3,6 мингдан ортиқ сабзавот ва резаворлар етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари мавжуд.

Янгиликлар лентаси
0