Ўзбекистон Сеулдаги ҳамкорлик форумида иштирок этди

© МИД Узбекистана"Корея Республикаси – Марказий Осиё" 10-форуми
Корея Республикаси – Марказий Осиё 10-форуми - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбир доирасида "электрон ҳукумат" ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик бўйича мавзулашган сессиялар бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Сеул шаҳрида ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида ҳамкорлик бўйича "Корея Республикаси — Марказий Осиё" 10-форуми бўлиб ўтди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати. Унда Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳам иштирок этди.

Форумда Корея Республикаси ва Марказий Осиёнинг беш мамлакати вакиллари кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Жанубий Корея - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон “Корея Республикаси- Марказий Осиё” форумида иштирок этади

Таъкидланганидек, мазкур форум ташкил қилинганидан буён ўтган 10 йил давомида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, инновация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Корея Республикаси ва Марказий осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалаларини кўриб чиқиш учун самарали майдонга айланди.

Форумда дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги ва Марказий Осиёда корейслар яшаётганининг 80 йиллиги муносабати билан Жанубий Корея томонининг 2017 йилни "Корея Республикаси — Марказий Осиё" маданий алмашинув йили деб номлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Тадбир доирасида "электрон ҳукумат" ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик бўйича мавзулашган сессиялар бўлиб ўтди.

Мажлис якунларига кўра декларация қабул қилинди ҳамда 2017 йилдан бошлаб ҳамкорлик бўйича "Корея Республикаси — Марказий Осиё" форуми котибияти иш бошлаши эълон қилинди.

Янгиликлар лентаси
0