Ўзбекистон ХДП фаол журналистларни мукофотлади

© Sputnik / Табылды Кадырбеков.Журналист фаолияти
Журналист фаолияти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йилнинг ўтган даврида вилоятдаги шаҳар ва туман, шунингдек тармоқ газеталарида партия фаолияти, депутатлар иш тажрибалари ҳақида юздан ортиқ мақолалар чоп этилди

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Партиянинг Хоразм вилоят кенгаши томонидан “ЎзХДП вилоят ташкилотлари фаолиятини энг кўп тарғиб қилган ва ёритган йил журналисти” танлови ўтказилди.

Танловни ўтказишдан мақсад журналистларнинг ижодий меҳнатларини тақдирлашдан иборат эди. Бу ҳақда ЎзХДП матбуот хизмати хабар берди.

Ҳотамжон Кетмонов - Sputnik Ўзбекистон
Ҳотамжон Кетмоновнинг сайловолди дастури

Мазкур танловга тақдим қилинган материалларни кўриб чиққан ҳайъат “Иқтисодиёт таянчи” тармоқ газетаси ходими Сергей Ҳожиматовни биринчи ўринга лойиқ деб топди. Иккинчи ўринга “Янгиариқ овози” газетаси муҳаррири Жуманазар Юсупов, учинчи ўринга эса “Ҳазораспнома” газетаси муҳаррири Жамила Усмонова сазовор бўлди.

Партия ҳаётини интернетда кўп ёритгани учун ЎзА ахборот агентлиги мухбири Аҳмад Шокиров, радио ва телевидение бўйича Хоразм телерадиокомпанияси ходими Васила Сабировалар ҳам ғолиб деб топилдилар.

Йилнинг ўтган даврида вилоятдаги шаҳар ва туман, шунингдек тармоқ газеталарида партия фаолияти, депутатлар иш тажрибалари ҳақида юздан ортиқ мақолалар чоп этилди.

Янгиликлар лентаси
0