АҚШда 530 нафар Ўзбекистонлик талаба таълим олмоқда

© Sputnik / Alexander Kryazhev / Медиабанкка ўтишТалабалар дарс вақтида
Талабалар дарс вақтида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу талабаларнинг 50% бакалавр унвони учун, яна 35% - магистратурада таълим олмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Бугунги кунда АҚШда таълим олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони салкам 8%га ошиб 530 кишини ташкил қилди, дейилган International Education институтининг йиллик ҳисоботида.

Шунингдек АҚШ элчихонаси эълон қилган пресс-релизда Ўзбекистон Ўрта Осиё мамлакатлари орасида талабалар сони энг кўп бўлган ва энг тез ўсиб бораётган мамлакат сифатида қайд этилган.

Хабарда айтилишига кўра, АҚШда таълим олаётган талабаларнинг 50% — бакалавриат даражсида, 35 % — магистр даражасида 10% — қўшимча амалиё машғулотлар ва қолган 5 фоизи турли тил ўрганувчи ёки бошқа қисқа муддатли дастурлар асосида таълим олмоқда.   

Ҳисоботга кўра, АҚШда таълим олаётган чет эл талабалари сони бу йил 1 миллондан ошиб кетди.  Чет эллик талабалар энг кўп келаётган мамлакат бу – Хитой (328 минг), Ҳиндистон (166 минг). АҚШдаги барча чет эллик талабаларнинг 47% Хитой ва Ҳиндистонлик.

Янгиликлар лентаси
0