Клинтон Трампга ютқазганидан сўнг ҳали ҳам ўзига келмаганини тан олди

© AFP / JEWEL SAMADХиллари Клинтон Нью-Йоркдаги учрашувдан сўнг
Хиллари Клинтон Нью-Йоркдаги учрашувдан сўнг - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сайловлардаги мағлубиятидан кейин Клинтон биринчи марта омма олдида чиқиш қилди

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. АҚШ президентлигига бўлиб ўтган сайловларда Демократлар партиясидан собиқ номзод Хиллари Клинтон президент пойгасида Дональд Трампга ютқизганидан сўнг умуман уйдан чиқишни хоҳламай қолганини тан олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Клинтоннинг тарафдорлари кўзда ёш билан тарқалмоқдалар - Sputnik Ўзбекистон
"Кампир Хиллари дам олсин" ёхуд сиёсатчилар Трамп ғалабаси ҳақида
Хабарда айтилишича, Клинтон болалар ҳимоясига бағишланган бир тадбирда иштирок этган. Бир ҳафта олдин бўлиб ўтган сайловлардаги мағлубиятидан сўнг, Клинтон биринчи марта жамоатчилик олдида намоён бўлмоқда, деб ёзади нашр.

"Тан оламан… бу ерга келиш мен учун осон бўлгани йўқ. Ўтган ҳафтада кулчадек букилиб ётиб олиб, ҳечам уйдан чиқишни хоҳламаган пайтларим бўлди", — дея ўз гапини бошлади АҚШ собиқ давлат котиби.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда президентлик сайловлари 8 ноябр куни бўлиб ўтди. Овоз бериш жараёни ниҳоясига етгач, кечқурун Клинтон Трампга сим қоқиб, уни ғалаба билан табриклаган ва ўз мағлубиятини тан олган. Эртаси куни Клинтон ўз турмуш ўртоғи, собиқ президент Билл Клинтон билан Нью-Йоркдаги тарафдорлари билан қисқа учрашув ўтказган ва сайловларда ғолиб чиқа олмагани учун улардан узр сўраган.

Янгиликлар лентаси
0