МДҲ геймерларига АҚШ онлайн-ўйинларига кириш таъқиқланди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишГеймерлар баҳси
Геймерлар баҳси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон, Украина ва Россиянинг европа қисмида яшовчи геймерларга океан орти серверларида жойлашган онлайн ўйинларга кириш таъқиқланди.

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. МДҲнинг бир неча мамлакатларида яшовчи геймерлар 16 ноябр куни кутилмаган муаммога дуч келди: улар Guild Wars 2, Lineage 2, Aion ва WildStar каби онлайн ўийнлар саҳифаларига киролмай қолишди, деб хабар қилмоқда nuz.uz саҳифаси.  

Ушбу оммавий ўинлар саҳифалариг кириш фойдаланувчиларни огоҳлантирмай беркитиб қўйилди. Нашр хабарига кўра, ушбу сайтлар маъмуриятига мурожаат қилганларга бундан буён айрим мамлакатларда яшовчи геймерлар учун ушбу ўйинларга кириш таъқиқлангани айтилган, лекин бунинг сабаби аниқлаштирилмаган.

Айни дамда геймерлар орасида энг оммавий бўлган жавоб, бу — сиёсий сабабларга кўра. Ўйин ишлаб чиқарувчи компаниялар ушбу таъқиқ сабаби ва у қанча давом этишини айта олишмади.

Янгиликлар лентаси
0