"Адолат" СДП номзодларнинг сохта аккаунтлари ҳақида огоҳлантирди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишИжтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Партия сайловчиларни интернетдаги турли сохта аккаунт ва саҳифалардан эҳтиёт бўлишга чақирди

ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. "Адолат" СДП Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнида айрим шахслар номзодлар номидан сохта аккаунтлар очиб, улар номидан турли ножўя фикрлар билдиришаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Хабарда номзодларнинг расмий саҳифа ва аккаунтлари мавжуд эканлиги, бироқ сохта аккаунтлар пайдо бўлаётгани оқибатида фойдаланувчиларда адашмовчиликлар юзага келаётганлиги айтилади.

Наримон Умаров - Sputnik Ўзбекистон
Наримон Умаровнинг сайловолди дастури

"Лекин, юртимиздаги мазкур жараённи ғаразли ниятларда кузатиб турган баъзи инсонлар ушбу номзодларнинг ижтимоий тармоқларда сохта аккаунтларини очиб, гўё номзодлар номидан турли номақбул фикрлар, ножўя маълумотларни тарқатишмоқда. Бу ўз навбатида, номзодларнинг ҳақиқий аккаунт ва саҳифалари қайси бири эканлиги борасида фойдаланувчиларда шубҳа ва адашмовчиликларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Бу каби тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида, ўз номзодимизнинг расмий саҳифаларини ҳавола қилишни жоиз, деб билдик", дейилади хабарда ҳамда сайловчиларни интернетдаги турли сохта аккаунт ва саҳифалардан эҳтиёт бўлишга чақирилиб Президентликка номзод Наримон Умаровнинг  https://www.facebook.com/n.m.umarov/, https://twitter.com/umarov_nariman расмий саҳифалари ҳавола қилинади.

Янгиликлар лентаси
0