Ўзбекистон раҳбари Молдованинг янги сайланган президентини табриклади

© AFP / DANIEL MIHAILESCUИгорь Додон
Игорь Додон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Молдова ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик бундан буён ҳам ривожланишига ишонч билдирган

ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Молдова Республикасининг янги сайланган Президенти Игор Додонни табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Мактубда давлат раҳбари томонидан Ўзбекистон ва Молдова ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик бундан буён ҳам ривожланиши ҳамда мустаҳкамланишига ишонч билдирилган.

Шавкат Мирзиёев Игор Додонга мустаҳкам соғлик, бирдамлик, масъулиятли давлат мансабида улкан муваффақиятлар, Молдова халқига эса тинчлик ва тараққиёт тилади.

Янгиликлар лентаси
0