Тошкентда бағрикенглик кунига бағишланган анжуман бўлиб ўтди

Oбуна бўлиш
Тадбир 1995 йилда ЮНЕСКО томонидан эълон қилинган Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб ўтказилди

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Тошкентда "Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови" мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Анжуман Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети ҳамда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилди.

Анжуман ҳар йили турли конфессияларнинг вакилларини бирлаштиради, деб ёзади "Жаҳон" АА. Тадбир 1995 йилда ЮНЕСКО томонидан эълон қилинган Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб ўтказилди.

БМТ томонидан қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари бутунжаҳон декларациясида ҳар бир киши фикрлаш, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган. Бу ҳуқуқ ва эркинликлар Ўзбекистон Конституциясида ҳам акс этган.

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида энг тоқатли мамлакат деб тан олинди

"Бағрикенглик бу турли халқларнинг хилма-хил фикрлари, қарашлари ва маданий хусусиятларининг уйғунлиги демакдир. Ёшларимизни мазкур асослар қандай пайдо бўлгани, уларни қандай асраш лозимлигини айтган ҳолда тарбиялашимиз лозим", — деб таъкидлади инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, профессор А. Саидов.

У ўз саҳифаларида маданият марказларининг серқирра ишларини акс эттирган "Ўзбекистон — умумий уйимиз" альбом китоби чоп этилганлигини билдирди.

"Бағрикенглик мамлакатлар орасидаги узоқ ва мустаҳкам алоқалар ривожининг асосий омили бўлиши мумкин. У бефарқлик дегани эмас. Аксинча, унда миллатлар, халқлар ва конфессияларга нисбатан дахлдорлик ҳисси мужассам", — дейди ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари К. Пиккат.

Янгиликлар лентаси
0