Ravon R4 серияли ишлаб чиқарилмоқда

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишRAVON бренди тақдимоти
RAVON бренди тақдимоти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ravon R4" автомобилларининг дастлабки туркуми Россия Федерациясига юборилди

ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Асакадаги автомобил заводида МДҲ бозори учун мўлжалланган "Ravon R4" автомобилларини серияли ишлаб чиқаришга киришилди. Бу ҳақда "GM Uzbekistan" акциядорлик жамияти сайтида маълум қилинди.

"GM Uzbekistan" АЖ тасдиқланган режага мувофиқ "Ravon" бренди остида ишлаб чиқарилаётган автомобиллар модел қаторини кенгайтиришда давом этмоқда.

"Ravon R4" автомобилларининг дастлабки туркуми Россия Федерациясига юборилди.

Ravon R2 - Sputnik Ўзбекистон
Россияда Ravon автомобиллари нархи ошди

Яқин кунларда корхона томонидан "Ravon R4" автомобиллари МДҲнинг бошқа давлатларига ҳам юборилиши режалаштирилган.

"Ravon R4" моделига тежамкор 1,5 литрли B-DOHC двигатели ва янги авлод автоматик трансмиссияси ўрнатилган. Модел "MP3", "USB", "AUX", "Bluetooth" функцияли аудиотизим, рул гидрокучайтиргичи, хавфсизлик ёстиқчалари, кучайтирилган орқа ўриндиқлар ҳамда ISOFIX болалар ўриндиқларини мустаҳкамлаш тизими билан таъминланган.

Янгиликлар лентаси
0