Янги йилдан Тошкент - Нью-Йорк тўхтовсиз парвозлари бошланади

© Стрингер СпутникУзбекские авиалинии приняли в эксплуатацию еще один самолет Boeing 787-8 Dreamliner
Узбекские авиалинии приняли в эксплуатацию еще один самолет Boeing 787-8 Dreamliner - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда МАК Нью-Йоркка Ригада тўхтаб учмоқда, тўғридан-тўғри парвоз эса 4-5 соат тезроқ етиб бориш имконини беради.

ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. “Ўзбекисто н Ҳаво йўллари” янги йилдан бошлаб  Нью-Йорк — Тошкент парвозларини тўхтовсиз  амалга ошира бошлайди, деб хабар қилди МАК вакили.

Boeing 787 Dreamliner самолётини Тошкентда кутиб олиш - Sputnik Ўзбекистон
Boeing Ўзбекистонга яна учта "Дримлайнер" еткизиб беради

Тўғридан-тўғри қатнов март охирида кучга кирадиган баҳорги жадвалга киритилади.

Айни дамда “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” парвозлари Латвия пойтахти Рига орқали амалга оширилмоқда. Ригада самолётларга ёнилғи қуйилиб улар парвозини давом эттиради. Тўғридан-тўғри парвоз эса 4-5 соат тезроқ етиб бориш имконини беради. 

МАК янги Boeing 787-8 Dreamliner самолётлари сотиб олганини хабар берган эдик. Ушбу самолётлар замонавий тежамкор двигателлар билан жиҳозлангани туфайли улар Нью-Йорк каби узоқ масофаларга тўхтовсиз парвоз амалга ошириш мумкин.

Тўғридан-тўғри парвоз амалга ошириш учун АҚШ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ҳар бир йўловчини ҳақида маълумотларни олдиндан АҚШ томонига юборилиши керак. Бу америка хавфсизлик тизимининг талабларидан бири”, — деди суҳбатдош.

Самолёт тежамкорлиги туфайли АҚШгача бўлган чипталар нархи ҳам арзонлашиши мумкин. Ундан ташқари янги Boeing самолётлари учаётган йўналишлар секин-аста кенгайтириб борилади. Дели, Дубай, Тель-Авив, Олма-Ота, Москва, Пекин, Истамбул истиқболли йўналишлар бўлиши мумкин.

 

 

Янгиликлар лентаси
0