Ўзбекистон ва МДҲ инвесторлари Дубайда деярли 4 млрд $га мулк сотиб олишди

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишДубай
Дубай - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рус тилида сўзлашувчи мамлакатлар фуқаролари томонидан Дубайдаги кўчмас мулкларга бўлган талаб ошиб бораётганлиги сабабли рус тилида сўзлашувчи мижозлар учун махсус хизматлар жорий этиш режалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Украина, Туркманистон, Тожикистон, Белоруссия, Арманистон, Қирғизистон ва молдавиялик хусусий инвесторлар Дубайда кейинги уч йилда 3,8 миллиард долларлик кўчмас мулк сотиб олишди, деб хабар берди РИА Новости амирлик-шаҳардаги ер департаменти матбуот хизматига асосланиб.

Дубайдаги кўчмас мулкларга ўтган вақт давомида бу мамлакатлардан жами 6 мингга яқин киши инвестиция киритди, дейилади хабарда.

Дубай ер департаменти инвестиция бўлими вакили Мажид Али Рашиднинг айтишича, "рус тилида сўзлашувчи мамлакатлар фуқаролари томонидан Дубайдаги кўчмас мулкларга бўлган талаб ошиб бормоқда". Шу муносабат билан рус тилида сўзлашувчи мижозлар учун махсус хизматлар жорий этиш режалаштирилмоқда.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) – собиқ СССРнинг аксарият республикаларининг давлатлараро бирлашмаси. МДҲ таркибига Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Украина, Туркманистон, Тожикистон, Белоруссия, Арманистон, Қирғизистон, Молдавия киради.

Янгиликлар лентаси
0