New York Post: Трамп ОАВ раҳбарларини "тузлади"

© Sputnik / Кевин Даунс / Медиабанкка ўтишДональд Трамп
Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда NBC, CNN, CBS, Fox News ва MSNBC компанияларининг биринчи шахслари бўлган

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. АҚШнинг янги сайланган президенти билан учрашув америкалик медиаменежерлар учун "ҳақиқий даҳшат" бўлди, деб хабар берди The New York Post ўз  манбасига таяниб. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилмоқда.

"Телевидениелар раҳбарлари ва телебошловчилар президент маъмуриятига кириш имкониятларини муҳокама қилиш учун келишганди, улар бунинг ўрнига Трампнинг калтагига дуч келдилар", — деб ёзади газета номини ошкор қилишни истамаган манбага асосланиб.

Дональд Трамп, ўғли Баррон ва рафиқаси Меланья - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Трамп ва унинг оиласини қўриқлаш учун кунига 1 млн $ сарфланмоқда

Манбанинг айтишича, учрашувда 30-40 киши қатнашган. Улар орасида NBC, CNN, CBS, Fox News ва MSNBC компанияларининг биринчи шахслари бўлган.

"Биз ҳозир ёлғончи, барча нарсада адашган сотқин ва нохолис ОАВ вакиллари билан лиқ тўла хонада турибмиз", деган Трамп. Бу сўзлар барча ташриф буюрувчиларга қарата айтилган. У CNN Worldwide президенти Жефф Цукерга мурожаат қилган ва "CNN — бу ёлғончилар тармоғилигини, у ерда ҳамма ёлғон гапиришини айтган", — деди нашрнинг яна бир манбаси.

Трамп жамоаси эса ўз навбатида Америкадаги йирик телетармоқлар раҳбарлари билан учрашув "юқори даражада" ўтганлигини билдирди.

"Бу биз икки кун ичида ташкиллаштира олган ажойиб учрашув бўлди", — деган спикер Келлиэн Конуэй.

Янгиликлар лентаси
0