ОАВ: Россиялик амалдорлар интернетдаги аккаунтлари ҳақида ахборот бериб боришади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтиш"Фейсбук"
Фейсбук - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу янги қоидалар россиялик мансабдорлар касбий аҳлоқ нормаларига риоя этишлари учун жорий қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Россиялик мансабдорлар ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари, блоглари ва форумлардаги иштироки юзасидан иш берувчига ахборот беришга мажбур этилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Россия президенти Владимир Путин. - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик амалдорлар Владимир Путинга пора олмаслик ҳақида қасамёд қиладиган бўлди
Нашр хабарига кўра, давлат хизматчилари 2017 йилнинг 1 апрелида илк ахборотниберадилар. Шу мақсадда, Россия Меҳнат вазирлиги айни вақтда махсус анкетани ишлаб чиқармоқда.

Мабодо, амалдор зарур маълумотни тақдим этмаса, ёхуд бу қоидага риоя этишдан бош тортадиган бўлса, у ишдан ҳайдалиши мумкин.

Таъкидланишича, ушбу янги қоидалар россиялик мансабдорлар — касбий аҳлоқ нормаларига риоя этишлари учун жорий қилинмоқда.

Мансабдорлар томонидан тақдим этиладиган маълумотлар очиқ ҳавола қилинмайди, деб аниқлик киритган нашр.

Янгиликлар лентаси
0