Дунёда

Путин: Мураккаб шароитга қарамай, фан соҳасида тежамкорлик қилмаслигимиз керак

23 ноябр куни Россия президенти Владимир Путин Фан ва таълим бўйича Кенгаш мажлисини ўтказди. Мажлисда Россияни илмий ва технологик жиҳатдан ривожлантириш стратегияси лойиҳаси кўриб чиқилди

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Россия президенти фундаментал фанда тежамкорлик қилмасликка чақирди. "Чунки бу келажакда мамлакатни оқсоқлантириши мумкин, илм-фанни молиялаштириш ҳажми ЯИМ фоизида сақланиб қолиши керак", — дея тушунтирди Владимир Путин. РИА Новости хабари асосида.

"Мураккаб шароитга қарамай, фундаментал фанларга қилинадиган ҳаражатлар даражасини ЯИМ фоизида сақлаб қолиш лозим. Бугун шу ерда иқтисод қилиб, биз, шак-шубҳасиз, эртага ортда қолишимиз мумкин. Биз эса бунга йўл қўя олмаймиз. Шу боис, яқин икки-учда фундаментал илмни ЯИМ фоизида сақлаб қолиш учун бюджет маблағлари билан бир қаторда нодавлат маблағларни ҳам йўналтирамиз", — деб таъкидлади Путин Кремлда ўтган мажлис давомида.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала