Саудия Арабистонида Каъбани масхаралаган ҳиндистонлик қўлга олинди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишМакка
Макка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистони полиция хизмати муқаддас Каъбани масхаралагани учун Ҳиндистонлик эммигрантни қўлга олди

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Саудия Арабистонида Каъбани масхаралаган ҳинду қўлга олинди, деб хабар тарқатмоқда РИА Новости.

Макка - Sputnik Ўзбекистон
Каъбаи муаззамага янги каъбапўш ёпилди
"Саудия Арабистони полицияси Каъбани таҳқирлагани учун ҳиндистонлик эммигрантни қўлга олди", — дейилган хабар матнида.

Полиция маълумотига кўра, гумонланувчи Каъба устига Будда суратини қўйган ва бу ҳаракатни фотосуратда муҳрлаб, суратни Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида чоп этган.

"Минтақа тергов органи муқаддас қадамжомизни масхаралашда гумон қилинаётган шасхни ушлаб, ҳибсга олишга муваффақ бўлди", — дея иқтибос келтирган нашр Ар-Риёд полицияси матбуот-хизмати вакилининг сўзларидан.

Бордию, эркакнинг айби исботланадиган бўлса, унга нисбатан ўлим жазоси қўлланилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0