Ҳодисалар

Андижонда фарзандини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

© Sputnik / Sergey Venyavsky / Фотобанкка ўтишЖиноятчиликка қарши кураш
Жиноятчиликка қарши кураш - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шаҳло ва унинг жиноий шериги Дилдора чақалоқни 6,1 млн. сўмга пуллаётган пайтда божхоначилар томонидан жиноят устида қўлга олинди

ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз фарзандини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди, деб хабар берилди Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси сайтида.

Қўрғонтепа туманида истиқомат қилувчи Шаҳло Қосимова (мақоладаги барча исм шарифлар ўзгартирилган) эндигина туғилган қиз чақалоғини сотишни режалаштиради. Харидор топишда эса унга ҳамтовоғи Дилдора Муинова “ёрдам”га келади.

Ўзбекистон чегараси. - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда одам савдоси билан шуғулланган жиноятчилар қўлга олинди

Андижон шаҳридаги вилоят перинатал маркази олдида тезкор тадбирга жалб қилинган “ёлланма харидор” билан учрашув белгиланади. Шаҳло ва унинг жиноий шериги Дилдора чақалоқни 6,1 млн. сўмга пуллаётган пайтда божхоначилар томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, айбдорларга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг хукми билан қилмишига яраша жазо тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0