Ҳафта давомида энг кўп сотилган китоблар рўйхати эълон қилинди

© FacebookЎзбекистонда ноябрь ойида энг кўп сотилган китоблар
Ўзбекистонда ноябрь ойида энг кўп сотилган китоблар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Китоб олами" ижтимоий тармоғида мажмуада ҳафта давомида энг кўп сотилган китоблар рўйхати эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. "Китоб олами" маънавий-маърифий савдо мажмуасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида мажмуада ҳафта давомида энг кўп сотилган китоблар (бестселлер) рўйхати эълон қилинди.

SHARQ Ziyokori логотипи туширилган автомобиллар, Тошкент шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Шарқ Зиёкорининг Ўзбекистон аҳлига мурожаати
Айтиш жоизки, мажмуа томонидан бу турдаги рейтинг тез-тез эълон қилиб турилади.

Демак, ноябр ойининг ўтган ҳафтасида китобсеварлар Азим Суюннинг "Танланган асарлари"ни катта қизиқиш билан ўқиганлар. Шунингдек, "Бухоро амирининг хазинаси сирлари", "Амир Темур ёқутини қидириб" асарларига ҳам талаб катта бўлган. Энг кўп сотилган китоблар рўйхатининг тўлиқ кўриниши эса қуйидагича:

1. "Танланган асарлар" (Азим Суюн)

2. "Флакон Хрустального Кальяна-1 или Тайна Сокровищ Эмира Бухарского" (Гульчехра-бегим Маҳмудова)

3."Флакон Хрустального Кальяна-2 или В Поисках Рубина Амира Темура" (Гульчехра-бегим Махмудова)

4."ХХ аср муҳаббат ҳақида 20 ҳикоя" /Тўплам

5."Драббллар" / Дунёнинг энг кичик ҳикоялари

6. "Қайтмас тўлқинлар" (Туроб Мақсуд)

7. "Амир Темур салтанатида хавфсизлик хизмати" (Ҳамдам Содиқов)

8. "Исмларнинг сирли олами" (Бегматов).

Янгиликлар лентаси
0