Москвада шаҳарлараро автобус ичидан бомба топилди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишСапёрлар иш жараёнида
Сапёрлар иш жараёнида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Новомосковск — Москва" йўналишидаги автобусдан қўлбола портловчи мослама топилди

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Москвадан Тула вилоятига йўл олган шаҳарлараро автобус салонида қўлбола портловчи мослама топилди, деб хабар берди "Москва" агентлиги.

"Ореховий бульварда бўлган "Новомосковск — Москва" йўналишидаги автобусдан қўлбола портловчи мослама топилди", — деди агентлик суҳбатдоши.

"Мослама автобусдан чиқариб олинди, жабрланганлар йўқ. Мутахассислар ишлашда давом этишмоқда", — деди манба.

Унинг сўзларига кўра, ҳодиса жойига сапёрлар етиб келишган.

Янгиликлар лентаси
0