Қозоғистон пойтахтини Назарбоев номи билан аташ таклиф қилинди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишОстона шаҳри
Остона шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакат пойтахти ва бошқа муҳим жойларни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев номи билан аташ таклиф қилинди

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Мамлакат пойтахти ва бошқа муҳим жойларни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев номи билан аташ таклиф қилинди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Қозоғистон парламенти қуйи палатаси депутат Куаниш Султанов ана шундай ташаббус билан чиқди.

Нурсултон Назарбоев сурати туширилган купюра - Sputnik Ўзбекистон
Нурсултон Назарбоев сурати пулда акс эттирилади

"Мамлакат конституциясида биринчи президент – миллат етакчиси Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг мамлакатимиз қурилишига қўшган ҳиссаси қайд этилишини, пойтахт ва бошқа муҳим объектларда Елбаси (миллат етакчиси) номи акс эттирилишини таклиф этамиз", — деди у Қозоғистоннинг мустақиллик йиллари давомида эришган ютуқларига бағишланган декларацияни ўқир экан.

У Остонада мустақилликка бағишланган ёдгорлик барпо этишни таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда президент Назарбоев тасвири туширилган сувенир пул чиқарилиши маълум қилинганди. Банкнота мамлакатда 1 декабр куни нишонланадиган Биринчи президент куни арафасида чиқиши керак.

Янгиликлар лентаси
0