Тошкентда "Болалик дунёси" кўргазмаси иш бошлади

© Sputnik / СтрингерТошкентдаги болалар кўргазмаси
Тошкентдаги болалар кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ўйинчоқ ишлаб чиқариш саноати эндигина ўзининг ривожланиш босқичида, лекин бозор салоҳияти жуда улкан

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Тошкентдаги "Ўзэкспомарказ" кўргазмалар мажмуасида "Болалик дунёси" (Kinder Expo Uzbekistan-2016) — болалар учун мўлжалланган маҳсулотлар кўргазмаси иш бошлади, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Нисбатан ёш бўлишига қарамасдан – тадбир ташкил этилганига атиги беш йил бўлди ва Ўзбекистонда саноатнинг бу соҳаси ҳали етарлича ривожланмаган бўлса-да, кўргазмага бўлган қизиқиш ва унинг миқёси йилдан-йилга ошиб бормоқда.  

Икки йилгина олдин кўргазма стендларида 10-20та компания маҳсулотлари намойиш этилганди. Бугун эса Тошкентда 8 давлат: Германия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея, Россия, Туркия, Финляндия ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг 45дан ортиқ компаниялари ўз маҳсулотларини намойиш этишди.

© Sputnik / СтрингерТошкентдаги болалар кўргазмаси
Детская выставка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги болалар кўргазмаси

Ташкилотчилар бу йилги тадбирни режалаштиришга ижодий ёндашдилар. Энг асосий ташриф буюрувчилар – болажонларни турли ранглардаги шарлардан тайёрланган аркалар, эртак ва мультфильм қаҳрамонлари кутиб олди. Стендлар бўйлаб улкан капалак ва парилар парвоз қилди, болалар ёнидан суперқаҳрамонлар ўтиб туришди.

Буларнинг бари болаларга чексиз қувонч бағишлади, улар турли эртак қаҳрамонлари – қуён Рожер ва чўчқача Пеппидан тортиб парилар кўринишида кийиниб олган актёрлар билан суратга тушдилар.

Павильон марказидаги катта саҳнада болаларга фокусчи ва масхарабозлар ўз санъатларини намойиш этдилар. Кўргазманинг дастлабки соатидаёқ бу ерга 1000дан ортиқ болалар ва уларнинг ота-оналари келди. Уч кун давомида нечта бола бу ерга ташриф буюрганининг эса санаб саноғига етиб бўлмайди.

© Sputnik / СтрингерТошкентдаги болалар кўргазмаси
Детская выставка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги болалар кўргазмаси

Бу йилги дастурда  "ақлли ўйинчоқлар" ёки фикрлаш қобилиятини ривожлантирувчи ўйинчоқлар ишлаб чиқарувчиларга урғу берилмоқда. Энг муҳими, кўргазманинг аксарият қисмини кенг турдаги ечимга эга бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари эгаллади.

"Ўзбекистонда ўйинчоқ ишлаб чиқариш саноати эндигина ўзининг ривожланиш босқичида, лекин бозор салоҳияти жуда улкан, зеро республикамиз болажон мамлакат. Бундан ташқари, бу ерда зарур арзон хом ашё — турк ва хитой ўйинчоқларидан сифати қолишмайдиган ва нархи арзон ўйинчоқлар ишлаб чиқариш учун пластмасса, пластик ва бошқа хом ашёлар етарли.

Биз болалар учун тафаккурни ривожлантирадиган ўйинчоқлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз. Булар турли конструкторлар, кубиклар, блоклар ва шу каби ўйинчоқлардир", — деди Optima Best Plast компанияси вакили Дилшод Миркомилов Sputnik мухбирига.
Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган 20дан ортиқ турдаги болалар ўйинчоқларининг барчаси маҳаллий хом ашё – Шўртан газ-кимё мажмуаси полиэтиленидан тайёрланади.

© Sputnik / СтрингерТошкентдаги болалар кўргазмаси
Детская выставка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги болалар кўргазмаси
Янгиликлар лентаси
0