Tошкент мода ҳафталиги: урфга айланган анъаналар

© Sputnik / СтрингерТошкентдаги мода ҳафталиги
Тошкентдаги мода ҳафталиги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳафталик анъанавий миллий либослар намойиши ва ўзбек бадиий матолари кўргазмаси билан бошланди

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда Тошкент мода ҳафталиги — Tashkent Fashion Week (TFW) бошланди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири. 
Модалар кўргазмасидаги илк сўзни анъанавий миллий либослар тайёрлашга ихтисослашган маҳаллий дизайнерлар айтдилар. Ҳафталик анъанавий миллий либослар намойиши ва ўзбек бадиий матолари кўргазмаси билан бошланди.

Шубҳасиз, ташкилотчилар бу билан хорижликларни нафақат ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос жиҳатлари орқали бир-биридан фарқ қилувчи анъанавий миллий либослар тарихи билан таништириш, балки маҳаллий оммага туб миллий услублар асосида замонавий либосларни намойиш этишни мақсад қилганлар.

© Sputnik / СтрингерТошкентдаги мода ҳафталиги
Неделя моды в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги мода ҳафталиги

Саҳна Тошкент-Фарғона, Самарқанд-Бухоро, Сурхондарё-Қашқадарё, Хоразм-Қорақалпоғистон ҳудудларига ажратилди. Ўша оқшом оммага намойиш этилган барча 50 этнографик либос ўзбек миллий кийимлари тарихи нуқтаи назаридан қимматлидир. Мутахассислар бу либослар XIX аср ўрталари —XX аср бошларидаги миллий либосларни ифода этишини билдирдилар. Бу либослар республика музей фондларида сақланаётган асл намуналар асосида тайёрланган.

© Sputnik / СтрингерТошкентдаги мода ҳафталиги
Неделя моды в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги мода ҳафталиги

Osiyo Ramzi Ўзбекистон дизайнерлар ассоциацияси вакиласи Малика Тожибоеванинг Sputnik Ўзбекистон мухбирига айтишича, барча ишлар қўлда тикилган, тикув машинасидан умуман фойдаланилмаган. Коллекцияда маҳаллий дизайнерлар ҳамда Тошкент енгил саноат ва тўқимачилик институти талабалари ишлари тақдим этилди.

"Ўтган йилги намойишимиздан сўнг вилоятлардаги кўплаб маҳаллий дизайнерлар ва талабалар уйларида мерос сифатида сақланаётган тарихий либосларни бизга келтиришди. Ана шу либослар асосида институтда бугунги либослар тайёрланди. Миллий либослар тарихи нуқтаи назаридан ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари акс этган этнографик либослар коллекцияси шу тарзда дунёга келди", — деди у.

Миллий матолар кўргазмасида меҳмонлар нафақат ўзбек миллий либослари, балки дунёни ҳайратга солаётган замонавий либослар тайёрланадиган матоларни ўз қўллари билан ушлаб кўриш имкониятига эга бўлдилар. Бу ерда икат, адрас, эксельсиор, бахмал ва албатта ўз даврида Oscar de la Renta, Gucci, Dries Van Noten, Balenciagaларга илҳом бағишлаган такрорланмас нақшларни кўриш мумкин эди.

© Sputnik / СтрингерТошкентдаги мода ҳафталиги
Неделя моды в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги мода ҳафталиги

Ўзбек матолари Тошкент мода ҳафталигининг бугунги меҳмони, хитойлик дизайнер Сие Жиацини ҳам илҳомлантирди. У ўзбек матоларидаги нақшлардан фойдаланиб коллекция яратди. Дизайнернинг айтишича, у бу нақшларни интернет орқали топган. У Ўзбекистонга ташриф буюргани ва ўзбек миллий матоларини ўз қўллари билан ушлаб кўрганидан хурсандлигини яширмади.

"Мен бу матоларни севаман. Улардан фойдаланиб ҳали кўп либослар яратаман", — деди хитойлик дизайнер.

© Sputnik / СтрингерТошкентдаги мода ҳафталиги
Неделя моды в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги мода ҳафталиги

Кўргазмада марғилонлик таниқли усталар — Мансур Мирзахонов, Абрормирза Мусинов, Муҳаммадумар Юсуфжонов ва Расул Мирзааҳмедовлар ҳам ўз матолари билан қатнашдилар. Бундан ташқари, Марғилондаги "Ёдгорлик" тўқув фабрикаси ҳам ўз ишларини намойиш этди.

Sputnik Ўзбекистон мухбирлари Тошкентдаги мода ҳафталигини кузатишда давом этадилар. Бугун "fashion-саноатда инновация ва замонавий технологиялар" мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтади. Унда Италия мода палатаси фахрий президенти Марио Бозелли (Mario Boselli), Италия байерлар палатаси президенти Марио Деллолио (Mario Dell'Oglio), Латвия кийим палатаси раиси Дита Даноса (Dita Danosa), Шанхай кийим савдоси ассоциацияси бош директори Жинхай (Sun Jinhai) ҳамда хорижлик дизайнер ва маҳаллий мутахассислар иштирок этадилар. Оқшомда #beyoung ёш дизайнерларининг иккита намойиши бўлиб ўтади.

© Sputnik / СтрингерТошкентдаги мода ҳафталиги
Неделя моды в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги мода ҳафталиги
Янгиликлар лентаси
0