Ўзбекистонга радиоактив чиқиндилардан қутулишда АҚШ ва Британия кўмаклашади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фавқулодда вазирлиги ҳузуридаги Радиацион хавфсизлик марказининг модернизация қилиниши учун қиймати 330 минг долларлик лойиҳа амалга оширилди

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари ва Буюк Британия ҳукуматлари Ўзбекистон фавқулодда вазирлиги ҳузуридаги Радиацион хавфсизлик марказининг модернизация қилинишида техник кўмак кўрсатдилар, деб маълум қилди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

Элчихона маълумотига кўра, Тошкентда Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича республика корхонаси (РХМ таркибига киради) ҳудудида АҚШ энергетика вазирлиги, Буюк Британия ҳукуматининг бизнес, энергетика ва саноат стратегияси департаменти (BEIS) ва Ўзбекистон ҳукумати иштирокида радиоактив чиқиндиларни кўмишни техник такомиллаштириш лойиҳаси якунланди, деб хабар берди РИА Новости.

"Қиймати 330 минг долларни ташкил этувчи ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳа ядровий-радиоактив моддаларнинг террорчилар қўлига тушиб қолишининг олдини олиш соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳим воқеаси бўлди", — дейилади элчихона хабарида.

Томонлар ядровий ва радиологик хавфсизлик соҳасида АҚШ, Буюк Британия ва Ўзбекистоннинг ҳамкорлиги доирасида корхонанинг жисмоний хавфсизлиги бўйича сезиларли ишлар амалга оширилганини қайд этдилар, деб маълум қилди элчихона матбуот хизмати.

"Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича республика корхонаси" 2016 йил майда Президент қарорига асосан тугатилган Ядро физикаси институтининг ўрнига Ўзбекистон ФВВ ҳузуридаги РХМ ихтиёрида ташкил этилган.

Радиацион хавфсизлик маркази асосий вазифалари МАГАТЭ ҳамда ваколатли органлар билан ҳамкорликда хавфсизликни таъминлаш ва ядро технологияларини тарқатмасликка оид халқаро стандартларга қатъий мувофиқ равишда Ядро физикаси институтининг ядро реакторини эксплуатациядан чиқариш борасидаги ишларни ташкил қилишдан иборат.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳудудида уранни бойитиш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи "Навоий тоғ-металлургия комбинати" давлат корхонаси асосида ҳам радиоактив чиқиндилар омбори фаолият кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0