Жаҳон банки Ўзбекистон энергетикаси ривожи учун 150 млн $ ажратади

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишЭлектр узатиш нимстанцияси
Электр узатиш нимстанцияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳридаги 22 ва вилоятлардаги 10та нимстанциянинг реконструкция қилиниши асносида улардан фойдаланиш ва техник хизмат жараёнидаги техник йўқотиш ва харажатлар қисқаради

ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Жаҳон банки ижрочи директорлари кенгаши Ўзбекистон магистрал тармоқлар нимстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси учун 150 млн доллар маблағ ажратилишини маъқуллади. Бу ҳақда Жаҳон банки сайтида маълум қилинди. Лойиҳа республикадаги магистрал электр тармоқларининг техник самарадорлиги ва ишончлилигини оширишга йўналтирилади.

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Ян-Петер Олтерснинг фикрига кўра, ҳукуматнинг муҳим институционал ва инфраструктуравий чекловларни бартараф қилишга бўлган уриниши хусусий сектор самарадорлигини оширишга ёрдам беради ва муносиб ҳақ тўланадиган иш жойларини яратишни қўллаб-қувватлайди, бу эса ўз навбатида иқтисодий ўсиш ва оилаларнинг, хусусан, заиф ҳолатдаги оилаларнинг турмуш даражаси ошишига олиб келади.

Электр тармоқларини таъмирлаш - Sputnik Ўзбекистон
УзЛиДеп: қишлоқ жойларда электр тармоқлари янгиланади

Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳри ва 10 вилоятдаги 22та нимстанциянинг реконструкция қилиниши асносида улардан фойдаланиш ва техник хизмат жараёнидаги техник йўқотиш ва харажатлар қисқаради. Лойиҳа доирасида ўрта кучланишли 110 киловольтли мобил нимстанциялар ва магистрал электр тармоқларидаги узилишларни зудлик билан бартараф этишда зарур бўладиган қайта тиклаш тизимларини сотиб олиш режалаштирилган. Мазкур янги технология миллий энергия тизими барқарорлигини оширади. Лойиҳа электр энергияси самарадорлигини ошириш ва йўқотишларни қисқартириш ҳисобига Ўзбекистондаги 6 миллиондан ортиқ оиланинг йиллик энергия истеъмолига тенг миқдордаги буғ газлари ажралиб чиқишининг камайишига имкон беради.

Ўзбекистон Жаҳон банкига 1992 йилда аъзо бўлган. Жаҳон банкининг республикадаги миссияси иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш, инфраструктура ва ижтимоий соҳаларни модернизация қилиш орқали аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0