Ўзбекистон АКТ ривожланиш рейтингидаги ўрнини сақлаб қолди

© Flickr / Travis IsaacsКомпьютер фойдаланувчиси
Компьютер фойдаланувчиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро электр алоқа иттифоқи мутахассисларининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда стационар телефон алоқасига уланганлар сони ҳар 100 кишига 8,44 ни, мобил алоқасига уланганлар эса — ҳар 100 кишига 73,34 ни ташкил этади

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Халқаро электр алоқа иттифоқи томонидан тайёрланган Ахборот-коммуникация технологиялари тараққиёти индексидаги ўрнини сақлаб қолди.

Республика 2015 йилдаги каби 110-ўринда жойлашди.  Халқаро электр алоқа иттифоқи мутахассисларининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда стационар телефон алоқасига уланганлар сони ҳар 100 кишига 8,44 ни, мобил алоқасига уланганлар эса — ҳар 100 кишига 73,34 ни ташкил этади.

Ўзбекистонда уй хўжаликларининг қарийб 43,2 фоизи компьютерларга эга, уларнинг 52,6 фоизи интернетга уланган. Интернетнинг уйларга кириб бориш даражаси 42,8% бўлиб, бу ўтган йилгига нисбатан 7% кўп демакдир. Халқаро интернет-каналининг ахборот ўтказиш тезлиги бир фойдаланувчига сониясига 2075 битга тўғри келади.

Тошкентда ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди

Ҳужжатда билдирилишича, стационар кенг полосали интернетдан фойдаланувчилар сони ҳар 100 кишига 3,57 ни ташкил этади. Фаол мобил интернет фойдаланувчилари сони 4 фоизга ўсиб, ҳар 28,69%га етди.

Рейтингда ўтган йилдаги каби Корея Республикаси биринчи ўринни эгаллади. Дастлабки бешликда шунингдек, Исландия, Дания, Швейцария ва Буюк Британия қайд этилди. АКТ ривожланиши борасида энг ёмон кўрсаткич Нигерия, Чад, Гвинея-Бисау, Жанубий Судан ва Бурундида.

МДҲ давлатлари орасида Беларус рўйхатнинг 31-поғонасидан жой олган, Россия 43, Қозоғистон 52, Озарбайжон 58, Арманистон 71, Грузия 72, Украина 76, Қирғизистон эса 113-ўринда жойлашган.

Янгиликлар лентаси
0