Иккинчи Dreamliner Дубайга парвоз қилди

© UzairwaysЎзбекистон миллий авиакомпанияси ходималари
Ўзбекистон миллий авиакомпанияси ходималари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик йўловчилар ҳеч қандай тўхталишларсиз қулай шароитларда манзилларига етиб олишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. 23 ноябр куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясига қарашли иккинчи Boeing 787 Dreamliner самолёти Тошкент — Дубай — Тошкент рейси бўйича ўзининг илк парвозини амалга оширди, деб хабар берилди компания сайтида.

Иккинчи "орзу лайнери" авиакомпания паркига 5 ноябр куни келтирилганди. Биринчи Dreamliner эса сентябрда халқаро йўналишларда парвоз қилишни бошлаб юборган. У Дубай, Деҳли, Истанбул, Тел-Авив, Олмаота ва Москвага парвозларни амалга оширди.

Эндиликда янги самолётлар Атлантика йўналишида узоқ масофага тўхтовсиз парвозларни амалга оширади. Ўзбекистонлик йўловчилар ҳеч қандай тўхталишларсиз қулай шароитларда манзилларига етиб олишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0