Дунёда

"Тинчлантирувчи нутқ": НАТО Бош котиби Трамп ва Россиядан қўрқмасликка чақирди

© REUTERS / YVES HERMANНАТО Бош котиби Йенс Столтенберг
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ НАТОга ва Европа коллектив хавфсизлиги манфаатларига содиқ қолишига тўлиқ аминман, деб таъкидлади НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik, Мария Табак. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг пайшанба куни Оксфорд университетида "тинчлантирувчи нутқ" билан чиқиш қилди, деб хабар берган РИА Новости.

NATO эмблемаси - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
НАТО Ўзбекистондаги ваколатхонасини ёпади
Столтенберг Трампнинг "Россия билан альянс мулоқоти давом этиши ҳақидаги" баёнотига қарамай, АҚШ НАТОни қўллаб-қувватлашда давом этишини айтган. "Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши эса альянсга ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди", — дея қатъий ишонч билдирган Столтенберг.

Трамп — НАТОнинг душмани эмас

"Шу нарса муҳимки, мен бунга аминман, АҚШ НАТО ва Европа коллектив хавфсизлиги манфаатларига содиқ қолади. Мен ўтган ҳафтада АҚШнинг янги сайланган президенти Трамп билан телефон орқали мулоқот қилдим ва у менга НАТОга ҳамда НАТОнинг коллектив хавфсизлик ҳақидаги идеалларига тўлиқ содиқ эканини айтди. Мен шундай бўлишига аминман, йўқ, Трамп мени шунга ишонтиргани учунмас, балки кучли НАТО нафақат бизнинг, балки АҚШ манфаатларига ҳам тўлиқ жавоб беради", — деб таъкидлаган Столтенберг ўз нутқида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп ўз сайловолди кампанияси давомида АҚШ НАТОга унинг қолган аъзоларидан кўпроқ маблағ тўлаётгани ҳақида жуда кўп такрорлаган эди. Трамп, бу ҳолатни ўзгартириш керак, деб айтганди. Трамп президент бўлиб сайлангач, Столтенберг уни АҚШ НАТОдан бемаврид воз кечаётгани ҳақида огоҳлантириб Европа айни дамда узоқ йиллар давомида кузатилмаган ҳолат — энг жиддий хавфга юзтубан бўлаётгани ҳақида маъруза қилган эди, ҳатто.

Россиясиз қаёққа ҳам борардик…

"Иттифоқчиларимиз Россия билан турли мавзуларда мулоқот олиб боришаётгани НАТО учун муаммо эмас. Алқисса, июл ойида Варшавада ўтган саммитда, НАТО Россия билан мулоқотни сақлаб қолиш қарорини қабул қилган эди. Россия бизнинг йирик қўшнимиз, биз уни яккалаб қўйишга ҳақли эмасмиз ва у билан турли муаммоларни муҳокама қилишимиз керак", — деб таъкидлади НАТО Бош котиби.

8 июлда Варшавада бўлиб ўтадиган НАТО саммити - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
НАТО саммити: альянс Москвадан бўладиган "хатар"га жавоб топишга уринмоқда

У мисол тариқасида АҚШнинг Сурия бўйича Россия билан олиб борган музокараларини эслатиб ўтган ҳамда Эрон билан ядро дастури борасида эришилган келишувда Россия катта рол ўйнаганини қўшимча қилган.

"Шундай экан, Россия билан мулоқотимиз НАТО сиёсатига ва қарорларига тўкис жавоб беради, ва биз бунинг учун ҳавотир олишимиз керак эмас", — деб таъкидлаган Столтенберг.

Аммо шу билан бирга, у Россиянинг ўз таъсир доирасини мустаҳкамлаш ва қўшни давлатларни "назорат қилиш"га бўлган интилувчанлиги борасида ўз ҳавотирларини яширмаган.

Россия президенти В. Путин ва Финляндия раҳбари С. Ниинистё - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин: НАТО сўнгги фин аскари қолгунча, Россия билан жанг қиларди, эҳтимол
"Узоқ йиллар мобайнида Россия билан ўта яқин муносабатлар ўрнатиб келаётган эдик… Биз амалий ҳамкорлик қилдик, юксалиш ва пастлашлар ҳам бўлди, албатта, аммо ҳар ҳолда ҳамкорлигимиз бор эди. Қримнинг зўравонлик йўли билан қўшиб олиниши — муносабатларимиз таққа тўхтатилишига сабаб бўлди… Мана шу ҳолат рўй бергач, амалий ҳамкорликни тўхтатдик. Тўғри, сиёсий мулоқотларимиз ҳали ҳам давом этмоқда, аммо амалий ҳамкорлик йўқ", — дея изоҳ берди Столтенберг.

НАТО Бош котибининг сўзларига қараганда, НАТОнинг Шарққа қараб кенгайиши Россияни ҳеч ҳам безовта қилмаслиги керак.

"Россиянинг "НАТОнинг кенгайиши — бу провокация" деган фикрини умуман тушунмайман. Мен буни тушунмаслигимнинг сабаби шундаки, ҳар бир давлат — у хоҳ катта, хоҳ кичик, хоҳ Ғарбий, хоҳ Шарқий давлат бўлсин — ўзи қарор қабул қилишга ҳақли. Йўқ, бу ерда НАТО кенгаймаяпти, балки Польша, Эстония, Литва, Латвия, Венгрия аъзоликка ариза беришди ва бу ишни демократик тарзда амалга оширишди. Россия қаршилиги учун уларга "йўқ" деб айта олмаймиз, чунки  бунинг иложи йўқ", — деб таъкилдади Столтенберг ва шу ўринда, Сербия НАТОга қўшилишни истамаганини айтиб ўтди.

"Ва биз давлатлар томонидан қабул қилинган қарорларни ҳурмат қиламиз, шу жумладан, НАТОга қўшилишни хоҳламайдиган давлатлар қарорини ҳам", — дея таъкидлади у.

"Россия шу ўринда ўзини бўш қўйиши ва қўшниларининг қарор қабул қилишлик ҳуқуқини тан олиши лозим, бу нарса барчанинг манфаатига хизмат қилади — қўшниларнинг ҳам, Россиянинг ҳам", — деб қайд этди НАТО Бош котиби.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала