Жамият

Тошкентда "Роботлар жанги" ўтказилади

© Sputnik / Павел Лисицын / Фотобанкка ўтишРобот
Робот - Sputnik Ўзбекистон
Бундан ташқари, MIT.uz танлови доирасида дастурчилар учун "OpenData challenge" ҳамда "MITUZ Programming Contest" мусобақалари ҳам ўтказилади

ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. 2016 йилнинг 12 декабр куни Тошкент шаҳрида "Роботлар жанги" танлови бўлиб ўтади. Бу ҳақда robotwars.mit.uz сайтида маълум қилинмоқда.

MIT.uz танлови доирасида ташкил этилаётган мазкур танловда иштирок этиш учун танлов сайтида рўйхатдан ўтиш керак бўлади. Иштирокчилар якка ёки жамоа бўлиб яратган роботлари билан танловда қатнашишлари мумкин.

Сайтда билдирилишича, "Роботлар жанги"да ғалаба қозониш учун робот рақибини рингдан чиқариб юбориши керак бўлади. 

Танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

Бундан ташқари, MIT.uz танлови доирасида дастурчилар учун "OpenData challenge" ҳамда "MITUZ Programming Contest" мусобақалари ҳам ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала